Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Кейндан Осимхенгача: эҳтимолий трансферларнинг энг йириклари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ёз бўйи давом этадиган трансферлар ойнасига старт берилганига ҳали кўп бўлмади. Аммо аллақачон катта клублар томонидан йирик юришлар амалга оширилмоқда. Уларнинг айримлар битди ёки битиш арафасида. Аммо аросатда қолганлари ҳам йўқ эмас. Қуйида ёзнинг энг йирик (эҳтимолий) кўчишлари ҳақида гаплашамиз.

Харри Кейн

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор деганларидек, Кейн борасида деярли ҳар ёзда такрорланадиган пойга яна авж олди. Бироқ, бу сафар ҳаммаси жиддий. 2018 йилда ҳужумчи имзолаган сўнгги шартноманинг якунига атиги бир йил қолди. "Тоттенхэм" раиси Даниэль Леви эса ҳали уни қўйиб юборишни истамаяпти. Аммо, "дам бу дамдир, ўтган дамни дам дема". Шундай экан, 28 ёшли ҳужумчини ҳозир сотиш керак. Акс ҳолда, ундан келадиган мумайгина пул ҳавога учиши мумкин. Кейн Гарет Бэйлдан кейин "шпорлар"нинг энг қиммат ўйинчисига айланди. У учун "Бавария" 80 миллион фунт тўламоқчи. Негаки, немис клубига Левандовски ўрнини босувчи ҳужумчи зарур. Даниэль Леви эса ҳали ҳам "тормоз"дан оёғини олишни истамаяпти.

Килиан Мбаппе

"ПСЖ" аросатда қолган паллага ҳам етиб келдик. Вақтида сотмагани сабабли, ҳозир парижликлар Мбаппе масаласида боши қотган. Лионель Месси Майамига кузатилди. Неймар ўзи учун таклифлар кутмоқда. Аммо Мбаппечи? 24 ёшли футболчи раҳбарият томонидан "ПСЖ"нинг энг катта орзуси бўлган ЕЧЛни ютишда қалқон бўлишига умид қилинмоқда. Аммо Мбаппе ҳам Франция чемпиони бўлавериб чарчади. У янги саргузаштлар истайди. "Реал" йирик даъвогар эканига шубҳа йўқ. Лекин Жаҳон чемпионати финалида хет-трик қилган ҳужумчи учун "ПСЖ" камида 2017 йилда у учун тўлаган суммани, 180 миллион еврони сўраши турган гап. Балки "МЮ"нинг араблар қўлига ўтиши, бу жамоани ҳам Мбаппе пойгасига киритар. Ҳозир эса бир нарса аниқ: "ПСЖ" Мбаппени олиб қола олмас экан, демак сотади! Сотгандаям йирик пулга сотади.

Деклан Райс

Узоқ вақт давомида одамлар оғзида "Челси", "МЮ" ва "Ливерпуль" ўртасида талаш бўлиб келган ярим ҳимоячи, сўнгги даврда "Арсенал" ва "Манчестер Сити"га нишон бўлди. Деклан Райс 100 миллиондан камига сотилмаслиги аниқ эди. "Манчестер Сити"нинг бу борадаги жиддий қадамлари "Арсенал"ни Райс учун 105 миллион фунт тўлашга мажбур қилди. "Шаҳарликлар" ўз қурбини 90 миллион билан намойиш этганди. Рад этилгач, пойгадан чиқди. "Арсенал" эса Англия терма жамоаси аъзосига эга чиқди. Футболчи сифатли, аммо нарх ўта қиммат. Ҳозирдан Райс борасида хулосалар чиқаришга шошилмай турамиз.

Мейсон Маунт

Маунт кўпчилик томонидан Жон Терри каби бўлади, академиядан чиқиб, клубда ўн йиллаб етакчилик қилади деб ҳисобланган эди. Аммо ундай бўлмади. Ярим ҳимоячи 1979 йилда Рей Вилкинс билан юз берган ҳодисани такрорлади: "МЮ"га кетди. 2021 йилги ЕЧЛ зафари сабабчиларидан бири бўлган Маунт, "Челси" билан маош масаласида келиша олмади. Охир-оқибат 55 миллион фунт эвазига "қизил иблислар" сафига йўл олди. Энди у Эрик тен Хаг жамоасига хизмат қилади.

Виктор Осимхен

Кейндан ташқари ҳам Европада яхши ҳужумчилар кўп. Шулардан бири "Наполи" страйкери Виктор Осимхендир. Нигерия терма жамоаси аъзоси Диего Марадона давридан бери илк бор неаполликларга Италия чемпионлигини тақдим этди. Шундай футболчини қўйиб юбориб бўлармиди? "Наполи" эгаси Аурелио Де Лаурентис керакли футболчиларга шундай нарх қўядики, ўзгалар уни осонликча сотиб ола билмайди. Осимхеннинг ўзи ҳам "Наполи"га арзон-гаровга келмаган. Клуб у учун 2020 йилда "Лилл"га нақ 80 миллион евро тўлаганди. Осимхен ҳозирда 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг тақдири эса тез орада ойдинлашади.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: guardian.com
Киритилди: 11:01, 04.07.2023.
Ўқилди: 3181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.