Италия «А» сериясининг 9-тури старт олди. Бу мавсум ўта ёмон ўтказаётган Миланнинг «Милан» жамоаси ниҳоят ғалаба қозона олди.
Ўз уйида «Женоа»ни қабул қилган «россонерлар» бугун ўз туғилган кунини нишонлаган Стеван Эл-Шааравийнинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритишди. Турнинг яна бир учрашувида бу йилги мавсумни аутсайдер сифатида ўтказаётган «Сиена» ва «Палермо» жамоалари майдонга тушишди ва ўйинда ҳисоб очилмай қолди.
9-турнинг қолган учрашувлари эртага бўлиб ўтади. Марказий учрашув сифатида «Фиорентина» ва «Лацио» қарама-қаршилигини кўрсатиш мумкин.
ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ
9-ТУР
МИЛАН – ЖЕНОА 1:0 (0:0)
Гол: Эл-Шааравий (77).
Милан: Амелия, Абате, Бонера, Йепес, Антонини (Констан, 43), Сапата, Н. де Йонг, Монтоливо, Эмануэлсон (Ночерино, 88), Эл-Шааравий, Пато (Паццини, 72).
Женоа: Фрей, Антонелли, Гранквист, Бово, Э. Моретти (Крайнц, 68), Куцка, Тежер, Бертолаччи (Меркель, 56), Сампризи, Янкович (Хоркера, 80), Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Бертолаччи (36), Бово (59), Йепес (75).
СИЕНА – ПАЛЕРМО 0:0
Сиена: Пеголо, Дель Гроссо, Пачи, Нету, Фелипе (Рубин, 56), Розина (Валиани, 46), Анжело, Вергассола, Больцони, Зе Эдуардо (Режиналдо, 77), Калайо.
Палермо: Уйкани, Морганелла, Э. Муньос, фон Берген, Мантовани, Куртич, Мас. Донати, Бриенца (Бертоло, 59), Иличич (Будан, 84), Э. Баррето, Микколи (Дибала, 84).
Огоҳлантиришлар: Мантовани (70), Вергассола (72), Рубин (76), Пачи (85).
28 октябрь
КАТАНИЯ – ЮВЕНТУС
ТОРИНО – ПАРМА
САМПДОРИЯ – КАЛЬЯРИ
ПЕСКАРА – АТАЛАНТА
ФИОРЕНТИНА – ЛАЦИО
БОЛОНЬЯ – ИНТЕР
РОМА – УДИНЕЗЕ
НАПОЛИ – КЬЕВО