"Реал Мадрид" ҳужумчи борасида изланиш олиб бормоқда. Килиан Мбаппега боғланиб қолмасдан, "қироллик клуби"га янги футболчи зарур. Шу сабаб мадридликлар ўз эътиборини "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қаратди.
Қайд этилишича, "Реал" "Интер"дан Мартинесга нарх белгилашини сўраган. Айни дамда аргентиналик 70 миллион еврога баҳоланмоқда.