"Арсенал" афсонаси Пол Мерсон "Челси"нинг трансферлар сиёсати ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Келинг тан олайлик, "Челси"нинг Маунт ва Хаверцни сотиб юбориши яхши иш эмасди. Мен бунга тушунмадим. Ҳа, бу сотувлар катта фойда олиб келди. Аммо яхши футболчиларни жамоадан кетгани, кучли тўртликка кириш борасида муаммолар келтириб чиқаради.
Агар ЕЧЛ бўлмаса, клуб катта зарар кўради. Энг қизиғи, "Челси" яхши футболчиларини энг ашаддий рақибларига сотиб юборганида. Ҳа, улар ўтган мавсумни ёмон ўтказди. Чунки бутун жамоа ёмон ҳаракат қилди".