Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг «Райо Вальекано» клубига қарши учршувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен ўта муҳим бўлган иккита гол киритдим. Аммо унданам муҳими, жамоа ғалаба қозонди ғалабали юришини давом эттирди. Бугун ҳаво жуда совуқ эди, аммо биз яхши ўйин ўтказдик. Гол ҳам ўтказмадик».
«Олтин бутса»? Индивидуал соврин — бу яхши, аммо унга бутун жамоа муносиб. Унга эришишим мумкин бўлс, бунда шарикларимнинг хизматлари жуда катта. Футбол — жамоавий ўйин», дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «AS» нашри.
Қайд этиб ўтиш керак Месси учрашувда ўзининг фаолиятидаги 300-голини киритган. Шунингдек у бир йилда гол киритиш бўйича Криштиану Роналдунинг рекордидан ўзиб кетган ва Испания чемпионати тўпурарлари рўйхатида кучли ўнликка кирганди.