"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри унга Саудия Арабистонида иш таклиф қилишгани, аммо айни дамда Рим клубида қолишни афзал кўришини айтди.
“Тўғрисини айтсам, Саудия Арабистонидан бир нечта таклифлар олдим. Айни дамда "Лацио"да бахтлиман, шунинг учун пул ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Агар бир неча йилдан кейин мен бахтли бўлишни тўхтатсам ёки шартномам тугаса, мен буни бир ёки икки йилга ўйлаб кўришим мумкин. Мен ҳозир уйдан икки соат узоқдаман, шунинг учун бу таклифларни ҳисобга олишим учун ҳеч қандай сабаб йўқ", — дейди Сарри.
Мураббийнинг “Лацио” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.