Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол - Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа - Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал - ПСЖ
01/10 23:59 Байер - Милан
01/10 23:59 Боруссия Д - Селтик
01/10 23:59 Барселона - Янг Бойз
01/10 23:59 Интер - Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ - Спортинг
01/10 23:59 Слован - Манчестер Сити

"Реал"да Мбаппе учун 200 миллион евро тайёр

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби “ПСЖ”дан Килиан Мбаппе трансфери бўйича йирик таклиф билан чиқишга тайёр.

Журналист Хосеп Педрерол El Chiringuito телеканалига берган интервьюсида "Реал Мадрид" ҳужумчи учун 200 миллион евро беришга тайёрлигини айтди.

"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес ва Мбаппе 2024 йилнинг ёзида бепул трансфер бўйича келишувга эришган эди. Бироқ Килианнинг Париж клубига йўллаган мактуби ва француз клубининг сигналлари ҳужумчининг трансфери бўйича музокаралар ёзда ҳам қизғинлашганига сабаб бўлди.

"Мен фақат "Реал"нинг режасини очиб бера оламан. Улар Килиан Мбаппе "ПСЖ"га шартномани узайтирмаслигини яна айтгунча кутишади. Улар "ПСЖ" билан музокара олиб боришмайди. Мбаппенинг онаси шартнома узайтирилмаслигини тасдиқлагач, "Реал Мадрид" "нажоткор" ролини ўз зиммасига олади.

Айни пайтда 200 миллион евро тайёр”, - деди Педрерол.

AS газетаси, 200 миллион евро бошланғич нарх эканлигини ёзмоқда. Қайд этилишича, Мбаппе фақат "Реал"га ўтмоқчи ва бу мадридликларга музокараларда ёрдам бериши мумкин. Трансфер ойнаси ёпилиши билан парижликларнинг молиявий талаблари камайиши мумкин.

Киритилди: 14:01, 06.07.2023.
Ўқилди: 3616 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.