Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Тақдир: «Онажон, телевизорни ёқинг, мени кўрасиз...»

Баҳо:
+ | -

Садио Мане бугун Африка футболининг энг сара юлдузларидан бири, албатта.

Сенегаллик ҳужумчининг ҳозирги даражага чиқиш йўлида мураккаб довонлардан ошиб ўтгани ҳам кўпчиликка маълум. Дейлик, Садио 2010-2012 йиллар оралиғида Франциянинг «Мец» клубида тажриба оширди, шундан сўнг Австрияга йўл олиб, «РБ Зальцбург» сафига қўшилди. Сенегал фахри шундан сўнг навбати билан «Саутгемптон» ва «Ливерпуль» сафида тўп суриб, Англия футболини маҳв этди. Айниқса, «қизиллар» билан чўққиларга чиқди, «Энфилд»да ўта самарали фаолият олиб борди. Мана, у ҳозир «Бавария» аъзоси ва бутун Африка футболи ғурури...

Қисқаси, Садио Маненинг еврофутболдаги юриши кўпчиликка маълум. Лекин бошланиш чизиғи-чи? Табиийки, сенегаллик ёш йигитча Францияда бирдан танилиб қолмаган. Умуман, Садионинг фаолият йўли ҳақида кун келиб, алоҳида фильм суратга олинса, ажабмас. Ҳар ҳолда, бу - сценарийнавислар учун тайёр «маҳсулот». Яхшиси, Садио Маненинг қуйидаги ҳикоя­сини ўқиб чиқинг ва ўзингиз хулоса чиқаринг: 

- «Мец» клуби билан шартнома тузиш учун Францияга келгач, биринчи кунда қандай ҳолатга тушганимни яхши эслайман. Тиббий кўрикдан сўнг дарҳол клуб машғулотларига қўшилишни хоҳладим, бироқ мураббий бунга қарши чиқиб, озгина ҳордиқ чиқаришим зарурлигини таъкидлади. Ўша вақт телефоним картасида пул қолмаганди. Лекин онамга қўнғироқ қилиб, Францияда эканлигимни айтиб қўйишим зарур эди. Эртасига Мецда узоқ вақтдан буён яшаётган дўстларим даврасида сайрга чиқдим, хайриятки, уларнинг ёрдамлари билан онамга қўнғироқ қилдим, мендан хавотир олмаслигини айтдим. Онам эса Францияда эканлигимга ишонмади. Мулоқотимиз тиғиз оҳангда давом этгани ҳам эсимда: 

- Онажон, бу ер Франция, Европа...

- Ҳой бола, Европа деганинг нимаси? Сен Сенегалда яшайсан, шу ерда бўлишинг керак...

Онам билан баҳслашмадим ва фақат ҳозир Европада бўлишим шартлигини тушунтиришга уриндим. У эса ҳайратда қолганди ва мени аҳмоққа ҳам чиқарди. Онам шу қадар ҳайрон бўлдики, гапларим рост ёки ёлғонлигини аниқлаш учун ҳар куни менга қайта-қайта қўнғироқ қилди. Бунинг учун қаердан пул топганини эса билмайман. Ҳар ҳолда, ўша вақт Сенегалда халқаро сўзлашувлар тарифи жуда баланд эди. Қисқаси, онам менга асло ишонмади анчагача. Кейин бир куни унга қўнғироқ қилиб, телевизорни ёқиши ва унда мени кўришини айтдим. Шу тариқа ўйинимни томоша қилганидан кейингина ниҳоят, Францияда эканлигимга ишонди ва орзум амалга ошаётганини тушунди.

Хўш, айтингчи, шу тарихнинг ўзи саҳналаштиришга арзимайдими? Ҳа, Садионинг илк қадамлари африкалик футболчилар еврофутболда осонгина жой топмасликларидан далолат. Бошқача айтганда, ҳар қандай муваффақият бошида маълум даражада қурбонликлар талаб этади, олдингизга қийин довонлар қўяди. 

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:24, 06.07.2023.
Ўқилди: 2981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик