"Бавария" "Манчестер Сити"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокерни қўлга киритишига ишонмоқда.
Bild нашрининг хабарига кўра, англиялик футболчи трансферга ҳали якуний розилик бергани йўқ, аммо "қизил машина" ҳамон трансферга ишонч билдирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, "Бавария" яқин орада Уокердан якуний жавобни эшитишни кутмоқда. Агар Кайл рози бўлса, "Бавария" "Манчестер Сити" билан товон пули миқдорини муҳокама қилишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Уокерга яна бир йилга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Бош мураббий Томас Тухель ушбу трансфернинг ташаббускори саналади.