"Челси" футболчиси ҳеч қаёққа кетмайди. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Марк Кукурелья янги мавсумда ҳам "аристократлар" шарафини ҳимоя қилмоқчи.
У келаётган таклифларни рад этган. Ҳимоячи учун "Ньюкасл" ва "Атлетико Мадрид" қизиқиш билдирган. 24 ёшли футболчи 12 ой олдин "Брайтон"дан 60 миллион еврога харид қилинган эди.