Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сардор Азимов: "Ёзги йиғинни ўтказиб юборишим мени хафа қиляпти, тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қиламан"

Баҳо:
+ | -

Жароҳат футболчининг қисматида бор бўлиб, бундан қочиб қутулиш мушкул. Афсуски, “Андижон” жамоасидаги яна бир асосий ўйинчилардан бири сафдан чиқди.

Яқинда Нодари Кавтарадзе “Пахтакор”га қарши беллашув пайтида тиззасидан жиддий жароҳат олгани ҳақида маълумот бергандик. Энди эса иқтидорли ярим ҳимоячи Сардорбек Азимов ҳам даволаниш жараёнини ўтказмоқда. Боиси, унинг оёғида ҳам жароҳат борлиги маълум бўлди.

Кўрдингиз, биринчи даврани ушбу ўйинчи ҳам қойилмақом тарзда ўтказиб, ғалабаларга муносиб ҳиссасини қўшди. Айниқса, жамоамиздаги энг яхши ассист вазифасини бажариб келаётгани сўзимизни исботлайди. Боиси, ҳисобида 5 та ассист бор ва Кубок доирасида ўзи ҳам 1 та гол урган.

Унинг ҳолидан хабар олиш учун хонадонида бўлдик ва ҳозирча футболчи қўлтиқоёқдан фойдаланишга мажбур бўлиб турибди.   

— Сардор, жароҳатингиз ҳақида ўзингиз тўлиқ маълумот бериб ўтсангиз.

— Бу жароҳат “Бухоро” билан учрашувда юз берди. Аниқроғи, 1-тайм охирида бўлди. Шифокор ўша пайтда муз қўйди, унчалик билинмади. Жароҳатим билан ўйинни давом эттирдим. Лекин учрашув сўнггида оғриқ қаттиқроқ сезила бошлади ва мен мураббийдан алмаштиришларини сўрадим. Энг қийини шундан кейин бошланди. Оёғим шишиб кетди, қон томирлари ёрилиб кетибди, гематома. Ҳозирда шу жароҳатимни даволатиб юрибман.

— Шифокорлар кўригидасиз ва бу қанча вақтни ўз ичига олади?

— Даволаниш ҳамон давом этяпти. Бошида жиддий эмас, деб ўйладик. Кейин билсак шишиш қайтмади. Натижада оғриқ кучайиб борди. Сафга қачон қайтаман, ҳали билмайман. Даволанишда давом этяпман.

— Биринчи давра якунлари бўйича энг яхши ассист бўйича 1-ўриндасиз. Чунки ҳисобингизда 5 та ассист бор. Буни ўзингиз ҳам ҳисоблаб боряпсизми?

— Бу вазифани бош мураббий биздан доимо талаб қилади ва ҳар бир ярим ҳимоячи ҳар ўйинда буни амалга оширишга ҳаракат қилади.

— “Андижон”нинг биринчи даврадаги иштирокига қандай баҳо берасиз?

— Очиғини айтсам, бизда ажойиб жамоа шаклланиб бормоқда. Бунга охирги ўйинларда ҳам гувоҳи бўлишингиз мумкин. Биринчи даврада йўқотилган очколарни иккинчи даврада тўлдирамиз, деган умиддаман. Биздан энди мухлислар фақат ғалаба талаб қилишади. Шунга муносиб тарзда жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

— 28 июль куни “Насаф” билан ўйингача қайтасизми? Мухлислар сизни кутишяпти. Умуман олганда, ҳозирги ҳолатда кайфиятингиз қандай?

— Рости, ёзги йиғинни ўтказиб юборишим мени хафа қиляпти. Иложи борича тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қиламан.

— Барибир биринчи даврадан кейин жамоамизнинг анча-мунча потенциали кўринди. Вазиятга реал қараганда, мавсум охиригача “Андижон”ни қайси ўринда кўряпсиз ва жамоада ўз сўзимни айта оляпман, деб ҳисоблайсизми?

— Энди биринчи давра ортда қолди. Энг муҳими, олдинда. Ҳали бизни қийин ўйинлар кутмоқда. Шулардан келиб чиқиб, агар ўз ўйинимизни кўрсата олсак, 4-5-ўринларда тугатсак керак. Ҳали ўйинлар кўп. Чиройли ўйнаб ишқибозларни хурсанд қилсак ва жамоа ғалабаларига ҳиссамни қўшсамгина ўз сўзимни айтишим мумкин. Ҳали ҳеч нарса қилмадим, кучли ўйинларимиз олдинда.

P.S. Сардорга соғлик-саломатлик тилаймиз ва ишонамизки, футболчимиз яна ўзининг ажойиб ўйинлари билан ишқибозларимизни қувонтиради.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:57, 07.07.2023.
Ўқилди: 1329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.