Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Гюлер ижарага кетмаслик шарти билан "Реал"га ўтгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Арда Гюлер асосий жамоада ўйнаш кафолати туфайли "Реал Мадрид"ни танлади.

6 июль куни туркиялик ярим ҳимоячи 20+10 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтди.

Marca нашри хабарига кўра, футболчи ва унинг оиласи икки шарт билан "Реал Мадрид"га ўтишга рози бўлган: Гюлер мавсум давомида "Фенербахче"да ижара асосида қолмайди ва футболчи трансфердан сўнг дарҳол бошқа клубга ижарага берилмайди.

Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти бу вариантни маъқуллади. Италиялик мутахассис 18 ёшли футболчига шахсан қўнғироқ қилиб, уни "Реал Мадрид"да кўришини айтди. Анчелотти Гюлерни ярим ҳимояда эмас, жамоадан кетган Марко Асенсио ролига қўйиб, ҳужумга яқинроқ позицияда ўйнатмоқчи.

Бу шартлар эвазига "Реал Мадрид" Дортмунднинг "Боруссия", "Милан" ва "Аякс"дан ўзиб кета олди. Таъкидланишича, "Барселона" Гюлерни сотиб олишга яқин эмас эди.

Киритилди: 17:17, 08.07.2023.
Ўқилди: 2364 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.