Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

«Навбаҳор» сафида ким кўп карточка олган?

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”нинг биринчи даврага оид статистик маълумотлари билан таништиришда давом этамиз. Бу сафар футболчиларнинг карточкалари статистикасига тўхталишни лозим деб топдик.

Албатта, футбол жамоавий спорт тури саналсада, яккакурашларга ҳам бойдир. Тўп учун курашдаги бундай вазиятлар эса одатда қўполликларсиз ўтмайди.

Шунингдек, айрим пайтларда рақиб ҳужумини бартараф этиш, бундан ташқари, асабни жиловлай олмаслик, қизиққонлик ҳам футболчиларнинг ҳакам томонидан огоҳлантириш олишлари, айрим пайтларда эса ҳаттоки, майдондан четлатишларига сабаб бўлади. Қисқаси, карточкалар миллионлар ўйинининг бир бўлаги ҳисобланади.    

Суперлигасининг 1-даврасида “лочинлар”нинг 13 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан сариқ ва қизил карточкалар билан “сийланди”.

Жамоанинг 30 ёшли тажрибали ҳимоячиси, майдондаги ҳақиқий жангчи Давронбек Ҳошимов 4 та сариқ ва битта қизил карточка олган ҳолда, дисквалификация сабабли, “лочинлар” иштирокидаги анча ўйинларни ўтказиб юборишига тўғри келди.

“Навбаҳор”нинг сербиялик 30 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Йован Жокич эса 5 марта огоҳлантирилиб, дисквалификация боис, битта ўйинни ўтказиб юборди.

Жамоанинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Жамшид Болтабоев эса 3 та сариқ, 1 та қизил карточка билан “сийланди” ҳамда у ҳам қизил карточка сабабли, “Навбаҳор”нинг айрим ўйинларида жамоадошларига ёрдам бера олмади.

"Навбаҳор" аъзоларининг 1-даврадаги карточкалар бўйича статискаси эса қуйидагича:   

Давронбек Ҳошимов  – 4 та сариқ, 1 та қизил карточка;
Йован Жокич – 5 та сариқ карточка;
Жамшид Болтабоев – 3 та сариқ карточка, 1 та қизил карточка;  
Игорь Голбан – 3 та сариқ карточка;
Асадбек Собиржонов, Лука Чермель, Аброрбек Исмоилов – 2 тадан сариқ карточка;
Жасурбек Яхшибоев, Остон Ўрунов, Иброҳим Йўлдошев, Шаҳбоз Жўрабеков, Жамшид Искандеров, Темурхўжа Абдухолиқов – 1 тадан сариқ карточка.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:44, 08.07.2023.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz