Кириш Регистрация

"Қўқон-1912" янги футболчиси: “Ота шаҳримда ўйнаш имконига эга бўлганимдан хурсандман. Бу менинг орзуим эди”

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912"нинг янги аъзоси Рустам Нортожиев жамоага келиб қўшилиши ва мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

Ота шаҳримда ўйнаш имконига эга бўлганимдан хурсандман. Бу менинг орзуим эди. “Қўқон-1912» жамоасидан қизиқиш бўлганидан хурсанд бўлдим. Менга жамоа мураббийлари таклиф билан чиқишди. Биз улар билан мавсумдаги вазифани муҳокама қилдик ва тезда келишувга эришдик. Жамоадаги ҳар бир инсон “Қўқон-1912»ни Суперлига олиб чиқишни мақсад қилган. Мен ҳам уларга қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Жамоадаги футболчилар мени жуда илиқ кутиб олишди. Мен уларнинг кўпи билан таниш бўлганим учун жамоага мослашиб кетишим қийин бўлмади. “Қўқон-1912» жамоасининг кўплаб содиқ мухлислари борлигини биламан. Уларнинг барчасини ҳурмат қиламан. Улар уй ва сафар учрашувларида жамоани ажойиб тарзда қўллаб туришади ва бу ажойиб атмосфера ҳосил қилади”, - деди қўқонликларнинг янги дарвозабони.

Манба: "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 14:40, 09.07.2023.
Ўқилди: 1685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик