Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Ер юзи бўйлаб олти айлана...

Баҳо:
+ | -

АПЛ клублари мавсумолди турнелари даврида ер юзини 6 мартадан кўп айланиб чиқишга  етадиган  масофани  босиб ўтади биргаликда.

Ақлни шошириб қўядиган рақамлар. Қизиқ, узундан-узун парвозларда қайси клубларнинг улуши каттароқ?

Яқин орада еврофутболда ёзги таътил якунланади ва ҳамма қатъий тартиб асосидаги иш жараёнига қайтади. Янги мавсум стартига қадар Европа клубларини нафақат мавсумолди тайёргарлик бос­қичлари, балки дунё бўйлаб турнелар кутмоқда. Жумладан, АПЛ иштирокчилари жаҳоннинг турли нуқталарида ўртоқлик ўйинлари ўтказишлари керак. Табиийки, ёзги турнелар клубларнинг машҳурлигини оширишга ҳам хизмат қилади - бу анъанавий тажриба.

Маълум бўлишича, АПЛ клублари жорий ёз самолётларда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ вақт ўтказади. Оддий айт­ганда, парвозларнинг умумий давомийлиги ҳайратланарли даражада узун. Рақамларда келтирсак, Англия клублари 26 кун оралиғида 15та мамлакатда бўлиб, жами 64та ўйинда майдонга тушади. Парвоз  масофасининг умумий миқдори - 170 000 мил (273 588 километр). Бу экватор узунлигидан нақ 6,8 баравар кўп эканлигини  алоҳида қайд этиш керак. Табиийки, охирги мавсум АПЛ турнир жадвали  юқори олтилигидан жой олган клубларда парвоз улуши каттароқ. «Тоттенхэм» эса 19 960 мил (32 122 километр) билан бу борада рекорд ўрнатади. «Шпорлар» «Вест Хэм» билан ўйин учун Ғарбий Авс­тралиянинг Перт шаҳрига  етиб бориш йўлида бутун кунни ҳавода ўтказишади, жумладан. «Яшил қитъа»дан Таиланд томон 6 соатлик парвоз , Сингапурга қисқа саёҳат ва Лондонга қайтиш... «Тоттенхэм» аъзолари бунинг учун яна 14 соат самолёт ичида бўлишади.

«МЮ» эса энг тиғиз иш жадвалига эга: Эрик тен Хаг шогирд­лари 25 кун ичида 7та ўйинда майдонга  тушишлари  бу вақт  давомида 15 000 мил (24 140 километр)дан ортиқ масофани ҳавода босиб ўтишлари керак. «Қизил  иблислар»  юришни Ослода «Лидс»га қарши ўйин билан бошлашади,  кейин Атлантика  океани бўйлаб парвоздан олдин Эдинбургда тўхташади («Лион» билан баҳс учун). Эрик тен Хаг жамоаси АҚШда «Арсенал», «Рексэм», «Реал» ва «Боруссия» Д. билан куч синашади. Турнега эса Дублинда «Атлетик»ка қарши учрашув билан нуқта қўйилади.

АПЛнинг атиги 3та клуби хориж сафарига чиқмайди ва янги мавсумга қаратилган тайёргарлик жараёнини Англиянинг ўзида олиб боради. Яна 3та жамоа эса Европадан ташқарига учмайди. Шуни ҳисобга олсак, парвозлар борасида жиддий номутаносиблик бор. Қолаверса, узундан-узун парвозлар ва ўта юқори иш ҳажми мавсум бошида натижаларга яхшигина таъсир қилиши мумкин.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 17:01, 09.07.2023.
Ўқилди: 1742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.