Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Юқори чўққига эришган энг кекса мураббийлар!

Баҳо:
+ | -

75 ёшли Рой Хожсон "Кристал Пэлас" билан шартномасини узайтирди. Демак, Англия футболи дарғаси жаҳоннинг кучли лигаларидан бирида ишлашда давом этади. Аммо Хожсон ягона супер фахрий эмас.

Қуйида энг кекса мураббийлар ҳақида сўз юритамиз.

Биринчи ўринда - 77 ёшли Мирча Луческу, у Киевнинг "Динамо" клуби билан шартнома тузган, аммо сўнгги пайтларда ишлагани йўқ - коксартроз (сон бўғимининг дегенератив касаллиги) туфайли руминиялик операцияга муҳтож эди. Унинг ўрнини ёрдамчиси Александр Шовковский эгаллади.

• Рой Хожсон март ойида "Кристал Пэлас" бошқарувига киришди, клубни қуйи лигага тушиб қолишдан қутқарди ва янги мавсум учун шартномасини узайтирди. Қизиқарли факт: Хожсон "Сантьяго Бернабеу" стадионидан 127 кунга катта.

• Юқори лигаларда Хожсондан ташқари яна иккита фахрий бўлади: Клаудио Раньери ("Кальяри" билан А Серияга кўтарилди) ва Ласло Болони ("Мец"ни Лига 1га олиб чиқди). Шенол Гунеш ҳам ажралиб туради: “Бешиктош” билан у Туркия чемпионатида учинчи ўринни эгаллади ва Конференциялар лигасига йўлланма олди.

• Бирданига учта халқаро мураббий: Карлуш Кейруш ЖЧ-22дан кейин Қатарни бошқарди, Гернот Рор икки йилдан бери "Бенин"ни бошқариб келмоқда, Ааге Харейде апрель ойида Исландияни қабул қилиб олди.

• Ҳозир ишсиз қолганлар орасида португалиялик етакчи Жезуалдо Феррейра, буюк уругвайлик Оскар Табарес ва "Лацио"нинг собиқ бош мураббийи Эдоардо Рея ажралиб туради. Агар улар шу пайтгача ишлаганида, Хожсондан ҳам баландроқ мартабага эга бўларди.

Премьер-лигада-чи?

• Ройдан кейин иккинчи ўринда Дэвид Мойес. У 60 ёшда ва яқинда "Вест Хэм" билан фаолиятидаги иккинчи соврин - Конференциялар лигасини қўлга киритди. "Бунга ишонгим келмаяпти. Йўқ, мен унчалик ёш эмасман, — деб кулди Дэвид. - Мен ҳали ҳам ўзимни яхши ҳис қиляпман. Балки футбол ёшлар учун ўйиндир, аммо тажрибали мураббийлар учун ҳам жой бор", – деди Мойес.

• “Тоттенхэм”нинг янги бош мураббийи, 57 ёшли Анже Постекоглу чўққигача узоқ йўл босиб ўтди. Унинг ортида "бўрилар" устози Хулен Лопетеги ва Юрген Клопп турибди - уларнинг ҳар бири 56 ёшда. Немиснинг ўзи "Ливерпул"да деярли 8 йил ишлагани ҳам ажойиб ҳол.

• Лигадаги энг ёш мураббий - Венсан Компани. У 37 ёшу 2 ой 25 кунлигида "Бёрнли"ни АПЛга кўтарди.

Дунёдаги энг кекса мураббий 87 ёшда

Ларри Барилли билан танишинг. Ҳеч қачон профессионал даражада ўйнамаган, аммо Шотландия ҳаваскорлар футбол ассоциациясининг таъкидлашича, Ларри 2000 дан ортиқ ўйин ўтказган.

У 70 йилдан бери мураббийлик қилади. Бу вақт ичида у Гринок шаҳрида еттита жамоада ишлаган, касаллик туфайли бор-йўғи еттита ўйинни ўтказиб юборган. Барилли қиролича Елизавета II тахтга кирган ва Иосиф Сталин вафот этган 1953 йилдан бери бу иш билан шуғулланади. 2019 йил сентябрь ойида Барилли футбол ривожидаги хизматлари учун Шотландия футбол ассоциациясидан мукофот олди.

Киритилди: 15:59, 10.07.2023.
Ўқилди: 1009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.