Неймар жароҳатидан фориғ бўлди.
"ПСЖ" ҳужумчиси душанба кунидан бошлаб жамоа билан машғулотларни бошлади.
Бразилиялик футболчи 4 ой ичида илк бор гуруҳ машғулотларида қатнашди - март ойида у тўпиғи бўғимлари жароҳати билан боғлиқ жарроҳлик амалиётини ўтказди.
31 ёшли футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.