"Болонья" ўз ҳимоячиси Лоренцо Де Сильвестри билан шартномани узайтирди, деб хабар беради клуб расмий сайти.
Шартнома 2024 йил 30 июнгача амал қилади. 35 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Болонья" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.
Transfermarkt портали футболчини 400 000 еврога баҳоламоқда.