"Саутгемптон" ҳимоячи харид қилади. Хабарларга кўра, "Эвертон" футболчиси Мейсон Холгейт "авлиёлар" радарида турибди. Мерсисайд клуби ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр.
Айни дамда ҳимоячи 10 миллион еврога баҳоланмоқда. У Чемпионшип клубида Тино Ливраменто ўрнини эгаллайди. Ливраментога "Ливерпуль" қизиқиш билдирган эди.