Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри собиқ UFC жангчиси Френсис Нганнуга қарши жанг қилади.
Бу ҳақида журналист Майк Коппинжер хабар қилди. Спортчилар ўртасидаги бокс жанги 28-октябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Қарама-қаршилик ўртасидаги қоидалар ҳозирча маълум қилинмаган.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) Тайсон Фьюрининг камари учун расмий номзодлар йўқлиги сабабли унинг Нганну билан жанггига рухсат берди.
Фьюри ҳозирга қадар Энди Руис, Энтони Жошуа ва Олександр Усиклар билан келишувга эриша олмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри сўнгги жангини 2022 йил декабрь ойинда ўтказган ва жангнинг 10-раундида Дерек Чисорани техник нокаутга учратган эди.
Френсис Нганну эса 2023 йил январь ойида UFC’ни тарк этганини маълум қилганди. Спортчи 2022 йил январь ойида октагондаги сўнгги жангини ўтказган ва Сирил Ган устидан ғалаба қозонганди.