Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Дахшат! "Челси" ёз бошидан бери 25 та футболчини 216.5 миллион фунтга сотди. Яна 10 та номзод тайёр турибди

Баҳо:
+ | -

"Челси" Маурисио Почеттино даврида таркиби энг кескин ўзгараётган клубга айланди. 51 ёшли аргентиналик мутахассис "аристократлар" учун ўта муваффақиятсиз кечган, финиш 12 ўринда якунланган мавсумдан кейин жамоани ўнглашга ҳаракат қилмоқда. Клуб эгаси Тодд Боэли бир мавсумда нақ 600 миллион фунтни трансферлар учун сарфлаб юборгани сабабли, таркибда ортиқча футболчилар кўпайиб кетганди. Шу сабабали, раҳбарият Молиявий фейр плей меъёрларига жавоб берадиган муҳит яратишга киришди. Бу учун анча-мунча тозалаш ишларини амалга ошириш керак.

"Стемфорд Бриж"ни ҳозирга қадар 25 та футболчи тарк этди. Яна 10 юлдуз улар ортидан равона бўлишга яқин турибди. Хусусан, тўққиз футболчи сотилди ёки эркин агент сифатида "Челси" билан хайрлашди. Кай Хаверц, Мейсон Маунт, Матео Ковачич, Рубен Лофтус-Чик, Калиду Кулибали ва Эдуар Менди сотувидан кўрилган умумий фойда 216.5 миллион фунтга тенгдир. Яна Н'Голо Канте ва Сесар Аспиликуэта каби катта калибрга мансуб юлдузлар текинга қўйиб юборилган эди.
Ҳужумчи Давид Дантро Фофана "Унион Берлин"га ижарага бериб юборилган бўлса, Жоау Феликс ва Денис Закариалар келган жойига қайтарилди. Клуб, шунингдек, 13 та академиядан чиққан футболчиларни қўйиб юборган.

"Челси"дан кетганлар рўйхати:
Умумий тарк этишлар сони – 25 та

Сотилганлар – 9 та
Кай Хаверц – 65 миллион фунт
Мейсон Маунт – 60 миллион фунт
Матео Ковачич – 30 миллион фунт
Лофтус-Чик – 18.5 миллион фунт
Калиду Кулибали – 17 миллион фунт
Эдуар Менди – 16 миллион фунт
Н'Голо Канте – текин
Сесар Аспиликуэта – текин
Умумий – 216.5 миллион фунт

Ижарада – 1 та
Давид Датро Фофана – "Унион Берлин"

Ижараси тугаганлар – 2 та
Жоау Феликс – "Атлетико"
Денис Закариа – "Ювентус"

Эҳтимолий трансферга қўйиладиганлар сони – 10 та
Пьер-Эмерик Обамеянг
Ромелу Лукаку
Кристиан Пулишич ("Милан"да)
Хаким Зиеш
Каллум Хадсон-Одои
Марк Кукурелья
Маланг Сарр
Итан Ампаду
Трево Чалоба
Конор Галлахер

Академиядан – 13 та.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:01, 12.07.2023.
Ўқилди: 6424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.