Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Роналду Аҳмад Муса сабаб қийин аҳволда қолди

Баҳо:
+1 | -

Криштиану Роналду жамоаси катта муаммога дуч келди. Goal хабарига кўра, "Ан-Наср"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қиладиган трансфер тақиқи қўйилган. Сабаби Аҳмад Муса билан боғлиқ муаммолардир.

2018 йилдан 2020 йилгача нигериялик ҳужумчи Аҳмад Муса “Ан-Наср” сафида тўп тепган. Уни мухлислар ЦСКАдаги ўйинларидан яхши билишади. “Ан-Наср” Мусага клубдаги ўйинлари учун бонусларни тўламаган. Ҳужумчи 460 минг евро олиши керак бўлган бандни фаоллаштиришга эришди.

ФИФАнинг расмий қарорида айтилишича, “Ан-Наср” бу суммани + Аҳмаднинг ўйинлари учун фоизларни тўламаган. Муса клуб сафида 60та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 14та голга ассистентлик қилган. 2018/2019 йилги мавсумда эса у “Ан-Наср”га Саудия Арабистони чемпиони бўлишига ёрдам берди. Аммо клуб бошлиқлари шартнома мажбуриятларини бажармай, нигерияликнинг ҳиссасини унчалик қадрлашмади.

ФИФА қарорини дастлаб 2021 йил октабр ойида эълон қилган. Унда ташкилот Мусанинг тарафини олди ва “Ан-Наср”ни огоҳлантирди: агар футболчига тўланадиган сумма тўланмаса, клубга трансфер тақиқи қўйилади. Раҳбарият қарорга эътибор бермади. Янги келганларни рўйхатга олишни тақиқлаш ҳам ички, ҳам халқаро пул ўтказмаларига тегишли. Яъни, "Ан-Наср" ёзда "Интер"дан сотиб олинган Марсело Брозовични рўйхатдан ўтказа олмайди.

ФИФАнинг 2021 йил октабр ойидаги дастлабки қарорида потенциал тақиқ учта трансфер ойнаси учун амал қилиши таъкидланган. “Ан-Наср” вакиллари, шунингдек, агар саудияликлар ҳали ҳам тақиқ тугагунига қадар пулни тўламаса, масала ФИФА интизом қўмитасига етказилиши ҳақида огоҳлантирилган. Эслатиб ўтамиз, муаммо “Ан-Наср” Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси назоратига ўтишидан олдин пайдо бўлган. Mirror нашрининг ёзишича, янги бошлиқлар тақиқни тезда олиб ташлаш учун Мусага пул тўлашга тайёр. Эҳтимол, ФИФА "Ан-Наср"га ён босиб тақиқни бекор қилар.

Юлдузлар Саудия лигасига оммавий равишда келишмоқда Криштиану Роналду, Давид Оспина ва Андерсон Талискадан бошқа кучли футболчи билан шартнома омзолаш клубга жуда муҳим. Ҳеч бўлмаганда, хорватиялик юлдуз яримҳимоячи Брозовични рўйхатдан ўтказиш учун муаммони ҳал қилиш керак.

Киритилди: 15:03, 13.07.2023.
Ўқилди: 9815 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5526]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4386]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3391]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2677]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2486]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2250]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2122]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2080]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1759]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик