"МЮ"нинг собиқ ҳужумчиси Бундеслигага ўтиши мумкин. Хабарларга кўра, "Байер Леверкузен" "Бёрнли" ҳужумчиси Ваут Вегхорстга қизиқиш билдирмоқда.
30 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг ярмини "МЮ"да ўтказиб, 31 та ўйинда майдонга тушган эди. У бу давр мобайнида 2 та гол ва 3 та ассист қайд этган. Айни дамда Вегхорст 25 миллион еврога баҳоланмоқда.