Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Рас ал-Хайма шаҳрига кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 1 ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Дубай шаҳридан Осиё чемпионати бўлби ўтадиган Рас ал-Хайма шаҳрига кўчиб ўтди.

Хабарингиз бор, терма жамоа аъзолари 29 октябрь куни БААга етиб бориб, уч ярим кун давомида машғулотларни олиб боришди ва "Арсенал" футбол клубининг БААдаги академияси билан назорат учрашувини ўтказиб, 12:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

БААнинг Рас ал-Хайма ва "Фужейра" шаҳарларида 3-17 ноябрь кунлари 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Икки соатли сафардан кейин Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Рас ал-Хайма шаҳридаги "Мангроув Отел" меҳмонхонасига жойлашишди. Ушбу меҳмонхонада "С" гуруҳининг бошқа жамоалари — Вьетнам, Иордания, КХДР, шунингдек, "А" гуруҳининг БАА, Япония, Эрон ва Кувайт терма жамоалари жойлашишган. Меҳмонхонада вакилларимизни ташкилий қўмита аъзоларидан ташқари Эрон терма жамоаси аъзолари илиқ кутиб олишди. Гап шундаки, Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари шу кунгача ўзаро бир неча марта тўқнаш келишган. Улар ўтган йили Эронда бўлиб ўтган саралаш баҳслари, Вьетнамдаги ташкил этилган халқаро турнир ва юртимизда ўтказилган ўртоқлик учрашувлари доирасида бир неча марта рўбарў келиб, яхши таниш бўлиб кетишган.

Бугун мусобақанинг расмий қисми бошланади. Жамоалар менежерлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади ва ундан сўнг бош мураббийлар матбуот анжуманида иштирок этишади. "С" гуруҳи вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани маҳаллий вақт билан соат 11:00дан 11:30гача ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, қитъа чемпионати эртага БАА ва Кувайт терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Бу ўйин "Эмирейтс" стадионида соат 18:00да (Тошкент вақти билан) бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси эса ўзининг дастлабки баҳсини 4 ноябрь куни соат 22:00да Вьетнамга қарши ўтказади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 08:19, 02.11.2012.
Ўқилди: 4880 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик