Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Кечанинг энг яхши трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

Клублар трансфер бозоридаги фаолликни давом эттирмоқда. Европада топ чемпионатлар бошланишига тобора кам вақт қолмоқда. Аммо жамоалар таркибни мавсумолди тайёргарликдан олдин оптимал кўринишга келтиришга урунмоқда.

"Милан" АҚШ терма жамоасининг асосий юлдузи трансферини эълон қилди

“Милан” “Челси” вингери Кристиан Пулишич билан шартнома имзолаганини расман тасдиқлади. Трансфер суммаси 20 миллион евро. Пулишич 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади ва у яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин. Кристиан Миланда 11-рақамни эгаллади. Америкалик вингер 2019 йилдан буён "Челси"да тўп тепмоқда эди, аввалроқ Дортмунднинг "Боруссия"сида ҳам ўйнаган.

“Манчестер Сити” яна бир юлдузини йўқотадими?

Athletic хабарига кўра, Саудиянинг “Ал-Аҳли”си "Сити" вингери Рийод Маҳрезга қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, улар 32 ёшли футболчи учун тахминан 35 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Маҳрезнинг "Ал Аҳли"даги маоши йилига деярли 30 миллион еврони ташкил қилади. Саудия клуби жамоанинг асосий юлдузи бўлишига ишонган Рийодни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Маҳрезнинг "Сити" билан шартномаси яна икки йилга мўлжалланган, британияликлар футболчи билан хайрлашмоқчи эмас.

Андре Онананинг бир оёғи билан “Юнайтед"да

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Андре Онананинг трансфери бўйича инглизлар ва “Интер” ўртасидаги музокаралар якунига етди. Трансфер суммаси 50 миллион евро + бонуслар сифатида 5 миллион евро бўлади. Клублар бонус тузилмаси бўйича келишиб олинса, келишув ёпилади. Трансфернинг расман тасдиқланиши вақт масаласи.

"Барселона" яна бир "Сити" футболчисини оладими?

“Кўк-анорранглилар” Илкай Гюндоганни 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди. Яримҳимоячи аввалроқ “Манчестер Сити”да ўйнаган. Энди “Барса” "шаҳарликлар"дан яна битта ўйинчига қизиқяпти. Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб Бернарду Силвага қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар португалияликни 2024 йилда сотиб олиш опсияси билан ижарага олмоқчи. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола агар футболчи кетишни истаса, Силвани шу ёзда қўйиб юборишга ваъда берган. "Барса" бундан фойдаланмоқчи, чунки Бернарду уларга қўшилишни хоҳлайди.

"Интер" Лукакуни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда

"Челси" "Интер"нинг Ромелу Лукаку бўйича таклифидан норози, дейди Фабрицио Романо. Италияликлар ҳужумчи учун атиги 30 миллион евро беришмоқда. "Интер" ва "Челси" ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Инсайдернинг сўзларига кўра, пойгага номи ошкор этилмаган яна икки клуб кириши мумкин. Лукаку "Интер"да доимий қоладими ёки янги мавсумда Ромелуни бошқа жамоа либосида кўрамизми?

Саудия клублари “Ливерпул”нинг икки етакчисига ҳаракат қилмоқда

Куннинг энг муҳим янгиликларидан бири - Жордан Хендерсон ва Фабинёнинг "Ливерпул"ни тарк этиши. "Қизиллар" сардори Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ал-Иттифоқ" таклифини қабул қилган, энди клублар ўзаро келишиб олишлари керак. Athletic хабарига кўра, "Ал-Иттиҳод" Фабиньо учун 45 миллион евро таклиф қилмоқчи. У билан шартнома олдидан ҳам музокаралар олиб борилган. Саудиянинг ҳар икки клуби энди “Ливерпул”га расмий таклиф билан чиқиши керак.

"Манчестер Юнайтед" А Сериядан янги Холандни таъқиб қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлунд билан шартнома имзолаш устида ишламоқда, деб хабар беради The Athletic Инглиз клуби раҳбарияти шартномага пулдан ташқари ўйинчилар Фред ва Донни ван де Бекларни алмашишни ҳам киритмоқчи. Бироқ “Аталанта” бу футболчиларга қизиқиш билдирмаяпти. Бергамо клуби хўжайинлари Хойлунд учун тахминан 100 млн евро талаб қилмоқда ва трансферга қўшимча ўйинчиларни қўшишни истамаяпти.

Киритилди: 12:50, 14.07.2023.
Ўқилди: 7272 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.