Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Ўзбекистон U19 Вьетнамга қарши оқ рангли формада ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Бугун Рас ал-Хайма шаҳридаги «Cove Rotana» меҳмонхонасида "А" ва "С" гуруҳи терма жамоалари менежерлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида ОФК ва маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари ва терма жамоалар менежерлари бир нечта ташкилий масалаларни ҳал қилиб олишди.

"Сизларни БААда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Барча жамоаларни Осиё чемпионатининг финал босқичига чиққани билан табриклайман. Мамлакатимизда ўтказган даврингиз хотирангизда қолишига ишонамиз. БАА футбол ассоциацияси мусобақа юқори савияда ўтиши учун қўлидан келган барча ишни қилади", — дейди ташкилий қўмита бошлиғи.

Йиғилиш аввалида менежерлар гуруҳ босқичи ўйинларида жамоаларнинг формалари рангларига аниқлик киритиб олишди. Демак, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳининг дастлабки ва учинчи ўйинларини оқ рангли футболкаларда ўтказса, Иорданияга қарши иккинчи ўйинда эса кўк рангли формаларда ҳаракат қилади.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати
"С" гуруҳи. Рас ал-Хайма. "Эмирейтс" стадиони.
1-тур. 4 ноябрь, якшанба
ЎЗБЕКИСТОН - ВЬЕТНАМ. 22:00
Ўзбекистон:
Ўйинчилар: оқ футболка, оқ шорт, оқ гетра
Дарвозабон: қора футболка, қора шорт, қора гетра
Вьетнам:
Ўйинчилар: қизил футболка, қизил шорт, қизил гетра
Дарвозабон: сариқ футболка, қора шорт, яшил гетра

2-тур. 6 ноябрь, сешанба
ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН. 18:00
Иордания:
Ўйинчилар: оқ футболка, оқ шорт, оқ гетра
Дарвозабон: яшил футболка, яшил шорт, яшил гетра
Ўзбекистон:
Ўйинчилар: кўк футболка, кўк шорт, кўк гетра
Дарвозабон: қора футболка, қора шорт, қора гетра

3-тур. 8 ноябрь, пайшанба
КХДР - ЎЗБЕКИСТОН. 22:00
КХДР:
Ўйинчилар: қизил футболка, қизил шорт, қизил гетра
Дарвозабон: кўк футболка, кўк шорт, кўк гетра
Ўзбекистон:
Ўйинчилар: оқ футболка, оқ шорт, оқ гетра
Дарвозабон: қора футболка, қора шорт, қора гетра

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:34, 02.11.2012.
Ўқилди: 4746 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.