Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Стивен Жеррард "Ал-Иттифоқ"да ишлаш орқали бу борада дунёнинг олди бешта мураббийидан бирига айланди

Баҳо:
+ | -

Стивен Жеррард Саудия Арабистонидаги янги ишида йилига 15.2 миллион фунт маош олмоқда. Бу орқали "Ливерпуль" афсонаси дунёнинг энг яхши ҳақ тўланадиган мураббийидан бирига айланди. Солиқларни ҳисобга олмаганда, Жеррард ҳозирда йилига 20 миллион доллар ишлаб топадиган мутахассисга айланди. Бу миқдор "Ливерпуль" бош мураббийи Юрган Клоппникидан озгина камроқдир.

Дунё футболида, шунингдек, фақатгина "Ателтико" устози Диего Симеоне ва "Манчестер Сити"даги даҳо Пеп Гвардиолагина Жеррарддан кўп маош оладиган мураббийлар саналади. 20 миллионли катта сумма собиқ "Рейнжерс" ва "Астон Вилла" мураббийини Ўрта Шарққа кетишга кўндирганди. У айни дамда мерсисайдликлар сардори Жордан Хендерсонни ҳам ўзи билан ишлашга кўндирди. 33 ёшли футболчи "Ал-Иттифоқ"да ҳафтасига 700 минг фунт маош олиши кўзда тутилган. Қолаверса, "Кристал Пэлас" сафида кетган Вильфрид Заа ҳам саудияликлар радарида турган яна бир ном ҳисобланади. Ҳужумчи ҳозирга қадар араб клуби билан тўлақонли келишувга эриша олгани йўқ. Шунга қарамай, катта таклиф уни ҳам ўз домига тортмасдан қолмайди.

"Ал-Иттифоқ" Саудия Арабистонининг катталиги бўйича тўртинчи шаҳри бўлган Даммамда жойлашган клубдир. Европадан келадиган футболчилар учун бу мамлакатда яшаш осон бўлмайди. Негаки, Саудияда спиртли ичимликлар савдоси бутунлай таъқиқланган. Аммо эркинлик истаганлар учун минтақадаги энг либерал давлат бўлган Баҳрайн ўз бағрини очади. Даммам шаҳри эса Баҳрайндан бор-йўғи 70 дақиқалик масофада жойлашган. Бу орқали Жеррард ўзи учун истаган футболчини олиб келиши мумкин. Негаки, улар консерватив ҳаёт тарзида яшайдиган давлатда фаолият юритса ҳам, дам олиш учун бемалол 50 мил наридаги Баҳрайнга бориб кела олади.
Маълумот ўрнида шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, Саудия жамоат сармоядорлик фондининг пуллари билан Европанинг кўплаб юлдузлари сотиб олинмоқда. Бу эса, ўз навбатида еврофутболга хавф солиши мумкин.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:04, 15.07.2023.
Ўқилди: 1735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.