Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Бугун «Андижон» Тожикистон суперкубогининг амалдаги ғолибига қарши майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

Бугун “Андижон” Тожикистон олий лигаси иштирокчиси – “Равшан Кулоб” жамоасига қарши майдонга тушади.

Бу ўйин жамоамизнинг Тожикистон йиғини доирасидаги иккинчи халқаро ўртоқлик учрашувига айланади.

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Равшан Кулоб” жамоасига “Андижон” клубининг собиқ футболчиси Тоҳир Мўминов бош мураббийлик қилиб келяпти.

Эътиборлиси, Мўминов бошқарувни ўз қўлига олганидан сўнг “Равшан Кулоб” анча ўсишга эришди. Фикримизга исбот тариқасида бу йилги Тожикистон Суперкубогини келтиришимиз мумкин.

6 май куни “Истиқлол”га қарши бўлиб ўтган ҳал қилувчи ўйинда “Равшан Кулоб” Амиржон Сафаровнинг 7-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Шундай экан, “Равшан Кулоб” Тожикистонинг амалдаги Суперкубоги ғолиби ҳисобланади.

Яна бир қизиқ маълумот шундаки, Тоҳир Мўминов бош мураббийлигида “Равшан Кулоб” Тожикистоннинг амалдаги чемпиони – “Истиқлол”ни 3 марта мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди.

Маълумот учун, “Равшан Кулоб” 2013 йилги мавсумда ҳам Тожикистон Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, 2 марта финалда қатнашган. Охирги 5 йилдан бери “Истиқлол” Суперкубокни ўзиники қилиб келаётганди. Бу сафар Тоҳир Мўминов бу жамоанинг гегемонлигига чек қўйди.

“Равшан Кулоб” Тожикистон чемпионати тарихида 2 марта олтин (2012, 2013), 1 марта кумуш (2022) ва 3 марта бронза (1999, 2011 ва 2015) медалларини қўлга киритган.  

Ўтган йили бу жамоа Тожикистон чемпионатида фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Бу йил эса “Равшан Кулоб” ОФК Кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади. Айни пайтда Тоҳир Мўминов ўз жамоаси билан ОФК Кубогида муносиб иштирок этиш учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Бугунги кунда “Равшан Кулоб” Тожикистон олий лигасида 14 та ўйиндан сўнг 6 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият қайд этиб, 24 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 18-10.

Айни чоғда бу жамоа сафида 7 нафар легионер бор. Ганадан 4 та, Танзания, КотД Ивуар ва Украинадан 1 нафар футболчи бор.

Дарвоқе, куни кеча “Равшан Кулоб” ўзбекистонлик футболчи Акобир Тўраев билан ҳам шартнома имзолади.

Бу ўйин ҳар жиҳатдан қизиқарли. Айниқса, Тоҳир Мўминовнинг ўзи учун севимли ва қадрдон бўлган собиқ клубига қарши ўйини мухлисларимиз учун ҳам жуда қизиқ туюлаётгани бор гап.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Равшан Кулоб” ўртасидаги учрашув бугун соат 18:00 да бошланади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 05:16, 16.07.2023.
Ўқилди: 1452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.