Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Лига 1 кучли бешликдан тушиб қолганига қарамай, стадионларда интригаларни оширди

Баҳо:
+ | -

2022-23-йилги мавсумнинг якунига етган 38 тури давомида ҳисоб-китобларга кўра биринчи марта стадионларга тўққиз миллиондан зиёд томошабин ташриф буюрди. Бу шу пайтгача бўлган рекордни янгилади. Мана, рақамлар билан танишинг. 2022/23 мавсумда ўтказилган 38-тур ўйинлари давомида Франция бўйлаб стадионларга 9,05 миллион томошабин ташриф буюрди. Бу 2021-22-йилги мавсумдагига нисбатан 16%га кўп.

Қуйида бу борадаги энг яхши беш мавсумни кузатинг:

2022-2023 йиллар: 9 047 612
2018-2019 йиллар: 8 676 419
2017-2018 йиллар: 8 558 928
2014-2015 йиллар: 8 453 000
2006-2007 йиллар: 8 290 346

Бу рақамлар Лига 1 трибуналарда ўз ўрнини эгаллашда давом этаётганини тасдиқлайди. Ҳар бир ўйинга ўртача ҳисобда 23 810 томошабин ташриф буюрди, бу рақамлар ҳам лига тарихидаги энг юқори томошабин сиғимини англатади.

Битта тур давомида стадионлардаги энг кўп томошабинлар сони 37-турда қайд этилган бўлиб, энг юқори кўрсаткич 313 506 нафарни ташкил қилган.

Клубларга келсак, 2022-23 йилги мавсумда Лига 1'нинг 20 та жамоасидан 19 тасида ўтган мавсумга нисбатан ўртача томошабинлар сони кўпайган. "Марсель" эса уйинларга ўртача ташриф буюрувчилар сони бўйича энг юқори миқдорга эга клуб бўлиб қолмоқда (62 716), марселликлар бу борада "ПСЖ" (47 418) ва "Олимпик Лион"ни (46 701) ортда қолдирди.

Саккизта йирик клубда ҳар бир ўйинга ўртача 25 000 дан ортиқ томошабин ташрифи бўйича Лига 1 стадионлари сиғим даражаси рекорди 81 фоизга кўтарилди. 

Очколарнинг катта ўсишини "Осер" (+41%), "Аяччо" (+36%) ҳамда "Тулуза" (+33%) қайд этди, очколарнинг энг катта ўсишига "Нант" (+21 баллдан 84%га) ва "Лорьян" эришган (89%).

Интрига 

26 февраль куни "Велодром"да 65 894 томошабин тўпланди. "Марсель" ва "ПСЖ" ўртасидаги классик учрашув 2022-23 йилги мавсумда томошабинлар сони бўйича рекордга сабабчи бўлди. Мавсумнинг биринчи "класико"си учун ҳам Парижда ўша пайтдаги рекорд ўрнатилган (47 926 томошабин). 2022-23 Лига 1'да "Велодром" мавсум давомида энг кўп томошабинларни тўплашда ёрдам берди.

Меҳмонлар сонининг кўпайиши

Ниҳоят, Лига 1 меҳмон бўлимларига ташриф буюрувчилар сони бўйича ҳам ўтган мавсумда рекордларни янгилади. Бу бўлимлар жами 125 207 мухлисни қабул қилди (358 ўйин давомида). Бу 2021-22 йилги мавсумга нисбатан 53 фоизга ўсди, ўртача 350 нафар меҳмон мухлиси учрашувни бевосита стадиондан кузатиб боришига тўғри келди. Бир қанча клублар ўзларининг меҳмондаги ўйинлардаги мухлислари сонининг ўртача 100% дан кўпроққа ошганини кўришган, жумладан "Реймс" (+301%), "Тулуза" (+146%) ва "Осер" (+119%). Ўнта клуб мавсумни деярли барча кўрсаткичлар бўйича 2021-22 йилги мавсумдагидан юқори баллар билан якунлади.

Шунга қарамай Лига кучли бешликдаги рейтингини пасайтириб юборди. Бунга "ПСЖ"ни Месси тарк этгани, Мбаппе ҳамда Неймарнинг ҳам ўрни абадий бўлиб қолмагани сабаб бўлди. Бироқ француз мухлислари ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашда давом этади. 

Киритилди: 18:08, 16.07.2023.
Ўқилди: 1837 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.