Кириш Регистрация

Сардорлик боғичидан маҳрум бўлган Магуайрнинг клубдаги ўрни ҳам мустаҳкам эмас

Баҳо:
+ | -

Магуайр энди “Манчестер Юнайтед” сардори эмас. Раҳбарият ҳақиқатан ҳам уни сотмоқчи.

Мана, ниҳоят “МЮ” Харри Магуайрни сардорлик боғичидан маҳрум қилди. Буни кўпчилик инглиз мухлислари хоҳлашганди. Англиялик футболчи 3,5 йил вақт мобайнида сардорлик қилди.
Харри бунга расмий баёнот берди: “Бугунги суҳбатда мураббий менга сардорни алмаштираётганини айтди. Сабабларини келтирди. Мен жуда хафаман, лекин ҳар сафар футболкамни кийганимда боримни беришда давом этаман. “Юнайтед” мухлисларига, қўлимга боғич тақиб юрган пайтимда менга катта ёрдам кўрсатгани учун катта раҳмат айтмоқчиман. Уч ярим йил олдин мен сардор бўлдим ва ўша кундан бошлаб клубни бошқариш катта шарафга айланди. Бу клуб футболидаги энг муҳим мукофотлардан биридир. Мен жамоа учун майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам муваффақиятга эришиш учун қўлимдан келганини қилдим. Менга масъулият юклагани учун Оле-Гуннар Сульшердан доимо миннатдорман, лекин энди бу рольни ўз зиммасига оладиган кишига ҳам муваффақиятлар тилайман. Мен уни тўлиқ қўллаб-қувватлайман”, - деди Магуайр.

 

Харридан сардорлик боғичини олган Тен Хаг шундай деди: “Футболчилар бунга овоз беришмайди. Мен қарор қиламан”, - дея жавоб берди мураббий яқинда. The Sun нашрининг ёзишича, голландиялик мураббий Бруно Фернандешни бу рольга танлаган. Клуб аллақачон Харрига миннатдорчилик билдирган: "Юнайтед"даги барча Харрига сўнгги уч ярим йил давомида сардор сифатида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Менежер ўз вақтида футболчиларни хабардор қилгандан сўнг янги сардорни эълон қилади".

Бироқ "Манчестер Юнайтед" Магуайрни сотмоқчи. Лекин Харри кетишни истамайди. "Юнайтед" узоқ вақт давомида уни лойиҳанинг бир қисми сифатида кўрмаган. Бунинг сабабларидан бири - йилига 9,9 миллион фунтлик маош, бу ўтган мавсум охирида жамоанинг Чемпионлар лигасига чиққани учун ошган. Manchester Evening News хабарига кўра, Магуайрнинг кетишига "Манчестер Юнайтед" ҳимоячи учун қўйган нарх ҳам тўсқинлик қилмоқда - 50 миллион фунт. Харри қолса клуб ҳеч қандай муаммо кўрмайди - аммо ҳимоя марказидаги бешинчи вариант бўлади холос. катта эҳтимол Рафаэль Варан, Лисандро Мартинес, Виктор Линделёф ва Люк Шоудан кейин тилга олинади.



The Telegraph нашрининг хабар беришича, англиялик футболчига фақат битта даъвогар бор - "Вест Хэм". Деклан Райс "Арсенал"га ўтганидан кейин таянч зонаси анча очилиб қолади. Бу ҳимояга хавф туғдириши аниқ. Жамоа ўзига янги марказий ҳимоячи қидирмоқда. Улар Харрини сотиб олишдан кўра ижара вариантини афзал кўришади, лекин футболчининг ўзи хоҳласа, унга пул сарфлашга тайёр. Шунга қарамай, собиқ сардор таслим бўлмоқчи эмас. Мисол учун, Харри деярли уч ҳафта давомида кунига уч марта Португалияда - Рикардо Карвалью билан бирга машғулот ўтказди. Магуайрнинг Тен Хаг билан муносабатлари "жуда таранг" деб таърифланган бўлса-да, асосий жамоадаги ўз ўрнини қайтариб олишига ишонади. Харри фақат битта ҳолатда - Англия терма жамоасига чақирилишни тўхтатсагина, кетиши мумкин холос. У Евро-2024да қатнашиш истагини билдирган.

Киритилди: 11:41, 17.07.2023.
Ўқилди: 1014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.