Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Эрон ва Ўзбекистон: Кимнинг имконияти қандай?

Баҳо:
+2 | -

Эрон футбол форумларидан бирида футбол мухлиси ЖЧ-2014 саралашининг "А" гуруҳида терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоб-китоб қилиб кўрибди. Эронлик мухлис нуқтаи назаридан уни ўқиб кўринг.

Ноябрь ойидаги ўйинлардан аввал:

Жанубий Корея: уларнинг ҳисобида 7 очко мавжуд. Қолган 4та ўйиндан 3тасини ўз майдонларида ўтказишади ва битта сафар ўйини ҳам Ливанда бўлиб ўтади. Ливан ўз мухлислари қаршисида Кореяга қаршилик қилишга уриниб кўради, худди буни аввалроқ Байрутда амалга оширгани каби. Ўйлайманки, Корея гуруҳда 1-ўринни эгаллайди ва 2-ўрин учун Эрон ва Ўзбекистон кураш олиб боради.

Эрон ва Ўзбекистон:
Ўзбекистон ҳисобида ҳозир 5, Эронда эса 7 очко мавжуд. Эрон ноябрь ойида Ўзбекистонни қабул қилганидан кейин Доҳа ва Сеулга сафар уюштиради. Ўзбекистон эса фақат Сеулга сафар қилади. Улар ўз майдонида Ливан ва Қатарни қабул қилишади.

Агар Эрон 14 ноябрь куни Ўзбекистонни мағлуб этса, у ҳолда форслар ЖЧга чиқиш учун юқори имкониятга эга бўлади. Эрон Ливан ва Қатарга қарши ўйинларда 4 очкони қўлга киритиши мумкин (бу ҳолатда Корея ўз майдонида Ўзбекистонга ютқазмаслигига, ҳеч бўлмаганда 1 очко олишига умид қилишимиз керак).

Агар Эрон Ўзбекистон билан дуранг ўйнаса, Эрон Доҳада Қатарни мағлуб этиши шарт (Эрон сўнгги 5та ўйиндан бери Қатарни мағлуб эта олмаяпти, 4та дуранг ва 1та мағлубият). Агар Қатарни енга олмасак, у ҳолда биз Кореяни Сеулда ютишимиз керак бўлади. Бунда бизнинг имкониятларимиз паст.

Агар Эрон Ўзбекистонга ютқазса, Ўзбекистон ўз майдонида Ливан ва Қатарни енгиб, Жанубий Корея билан биргаликда жаҳон чемпионатига йўл олади.

Қатар ва Ливан:
Қатар терма жамоаси Жанубий Корея ва Ўзбекистонга сафар уюштиради. Қатарликлар ўз уйларидаги 2та баҳсни енгган тақдирларида (шунда уларнинг ҳисобида 10 очко бўлади) ҳам гуруҳда 3-ўринни ҳам эгаллай олмасалар керак. Қатар учун Сеул ва Тошкентдаги ўйинларда ҳеч қандай имконият йўқ деб ҳисоблайман. 10 очко эса 3-ўринни эгаллаш учун етарли бўлмайди. Ҳаттоки Осиёнинг бешинчи жамоасида ЖЧ йўлланмаси учун имконият кам. Боиси бешинчи жамоа Жанубий Американинг бешинчи жамоаси билан плей-офф ўйинларида иштирок этади.

Ливан: Бу жамоа қандайдир яхши натижаларга эришиш мумкин, аммо уларда 3-ўрин учун курашиш имконияти йўқ.

Демак, Жанубий Корея ЖЧга чиқади. Эрон ва Ўзбекистон 2-ўрин учун курашади. Ноябрь ойидаги ўйин жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу менинг таҳлилим ва менинг фикрим билан кўпчилик қўшилса керак.

Манба: www.persianfootball.com
Киритилди: 17:39, 04.11.2012.
Ўқилди: 7354 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.