"Лацио" вингери Рауль Моро "Вальядолид"га кўчиб ўтди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
20 ёшли испаниялик билан ижара шартномаси 2023/24 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Моро ўтган мавсумни "Овьедо" ва "Тернана" клубларида ижара асосида ўтказди. У жами 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.