Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Унаи Эмери даврида дебют қилган "Арсенал" тарбияланувчилари: уларнинг тақдири не кечди?

Баҳо:
+ | -

Унаи Эмерининг "Арсенал"даги даврини омадли бўлган дея олмаймиз. Шунга қарамай, у айрим истеъдодли академия футболчиларига дебют қилиш имконини берган. Испаниялик мутахассис олдида 2018 йилдан бошлаб Арсен Венгер ўрнини тўлдиришдек мураккаб вазифа турганди. Эмери буни эплай олмади ва тайинланганидан 18 ўтиб, истеъфога чиқарилди. Қуйида унинг даврида асосий жамоада кўриниш берган "Арсенал" тарбияланувчилари ва уларнинг тақдирига назар ташлаймиз.

Эмиль Смит-Роу

Смит-Роу Эмери янги тайинланган пайтда дебют қилади. Ўшанда ёш футболчи Европа лигаси доирасида ўтказилган "Ворскла Полтава" клубига қарши илк бор майдонга тушган. Ярим ҳимоячи 2018 йилнинг кузида "Карабах" билан баҳсда илк голини уради. 2018-2019 йил мавсумнинг иккинчи қисми Эмиль учун ижарада ўтди. У "Лейпциг" сафида бир муддат ҳаракат қилади. Янги мавсумда 23 ёшли футболчи "Хаддерсфилд"га ижарага юборилади. У илк бор Микель Артета жамоасида 2020 йилнинг декабрида майдонга тушиб, "Челси" дарвозасини ишғол қилганди. Шундан бери Смит-Роу фақат олға бормоқда. 2021 йилда унга асосий таркибнинг афсонавий 10 рақами тақдим этилади. У ҳақида Микель Артета шундай деган: "Эмиль ўзининг ҳаракатлари билан жамоамизнинг ҳужум салоҳияти ошишига катта ҳисса қўшди. Майдондаги ақлли ҳаракатлари билан жамоадошларини очиқ ҳудудлар билан таъминлаш борасида Смит-Роу энг яхшилардан биридир. Умид қиламанки, у шу йўсинда давом этади".

Хулио Плегесуэло

Плегесуэло 16 ёшида "Барселона"дан олиб келинади. У "Арсенал"га келганида Сеск Фабрегас ва Эктор Бельеринга ўхшашга умид қилган. Ёш ярим ҳимоячи ўзининг биринчи ва сўнгги ўйинини 2018 йилнинг октябрь ойида, "Блекпул"га қарши ўтказади. 2019 йилда 25 ёшли футболчи "Твенте"га йўл олади. Плегесуэло Эрдивизия жамоасида энг яхши футболчилардан бирига айланади. У яқиндагинда Чемпионшип жамоаси бўлмиш "Плимут"га қўшилди.

Чарли Гилмор

Гилмор олти ёшидан бери "Арсенал" академиясида тарбияланади. У 2018 йилнинг ноябрида "Ворскла Полтава" клубига қарши баҳсда биринчи марта асосий таркибда майдонга тушади. 2019 йилда футболчи эркин агент сифатида "Норвич" сафига йўл олади. Гилмор у ердан Нидерландияга ижарага берилади. Икки йилдан сўнг, 2020 йилда у билан "канарейкалар" шартномани бекор қилади. Ҳимоячи 2021 йилда ўз ватани Шотландияга қайтиб "Сен-Жонстон" жамоасига қўшилади.

Букайо Сака

Саканинг тақдири қандай кечгани ҳақида ортиқча гапиришнинг кераги йўқ. 21 ёш бўлишига қарамай, Сака айни дамда нафақат Англияда, балки Европада ҳам энг ёрқин юлдузлардан бирига айланди. Ҳозир унинг номини бутун жаҳон танимоқда. Ҳужумчи Англия терма жамоасидаги ажойиб ўйинлари билан бунга эришди. "Арсенал" тарбияланувчилари учун яққол намуна сифатида айнан уни кўрсатиш мумкин. Бир пайтлар Унаи
Эмери жамоасида қанот ҳимоячи сифатида ўйнаган футболчи, ҳозирда дунёнинг энг яхши вингерларидан бирига айланди. 

Цех Медли

Медли 2016 йилда "Челси" академиясидан олиб келинади. У ҳам ҳамма сингари 2018 йилнинг кузида "Ворскла Полтава" билан баҳсда майдонга туширилади. Марказий ҳимоячи, шундан кейин яна иккитагина баҳсда кўриниш берди. У 2020-21 йилги мавсумни "Килмарнок" клубида ўтказди. Микель Артета 22 ёшли футболчини жамоада сақлаб қолишга интилганди. Бироқ Медлининг ўзи кўпроқ ўйин вақти истаб, Бельгия чемпионатига йўл олди. Айни дамда у "Остенде" клуби билан бирга. "Арсенал" эса уни исталган вақтда қайта сотиб олиши мумкин.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 13:10, 19.07.2023.
Ўқилди: 2211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.