"Лидс Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишни истайди. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Коуди Драме янги жамоага ўтмоқчи. У ўзига етарлича ўйин вақти берилмаганидан хафа.
Ҳимоячи ўтган мавсумни ижарада ўтказишга мажбур бўлганди. 22 ёшли футболчига айни дамда "Бёрнли" қизиқиш билдирмоқда. Даниэль Фарке уни сотишга тайёр.