Матбуотда "Спартак"га ҳужумчи Лука Йовичнинг хизмати таклиф қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
25 ёшли сербиялик футболчи ҳозирда "Фиорентина"да тўп тепмоқда. Футболчининг агенти Фали Рамадани Лука Йовичнинг "Спартак"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Луканинг "Фиорентина" билан шартномаси бор, у қолади", - деди Рамадани.
Лука Йовичнинг "Фиорентина" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган. Нуфузли transfermarkt портали мутахассислари сербиялик ҳужумчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.