"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси жамоадан кетишга яқин турибди. Хабарларга кўра, Фабиньо "Ал-Иттиҳод"га 40 миллион фунтга сотилиши мумкин. Бу эса Клопп жамоасида муаммолар келтириб чиқаради.
Бу ҳақида журналист Нейл Жонс шундай дейди: "Фабиньонинг жамоадан кетиши катта муаммога айланади. Ҳа, бу ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Аммо раҳбарият уни йўқотишни истамайди. Клопп унинг ўрнини ёпиш учун кўп изланиши керак бўлади".