Туриннинг "Ювентус" клубининг собиқ футболчиси, босниялик Миралем Пяничнинг фикрича, Ромелу Лукаку Турин клубининг собиқ ҳужумчиси Гонсало Игуаиндан анча паст даражада. Унга кўра, Лукакуни аргентиналик билан ҳам солиштириб бўлмайди.
"Таққослаш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман, улар жуда бошқача. Игуаин 2016 йилда "Реал" сафида ўйнаган ва "Наполи" сафида 36 та гол урган. "Ювентус" унинг учун 90 миллион евро тўлаган. Лукаку "Интер"да қийин мавсумни ўтказди ва унга бўлган ҳуқуқлар "Челси"га тегишли", дея Пянич сўзларини келтирмоқда Италиянинг ITASportPress агентлиги.