"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан Америка клубларидан бирида бирлашиши ҳақида гапирди.
“Мен Лео билан яна бирга бўлганимдан ва яна жамоадошим сифатида роҳатланаётганимдан жуда хурсандман. Биз "Барселона"да кўп йиллар бирга бўлдик ва ҳаммаси ажойиб эди.
Биз яна бирга бўлиш ва катта иштиёқ билан ўйиндан завқланиш имконияти бор. Месси кетишидан олдин “Интер Майами” билан музокаралар олиб боргандим, лекин иккаламиз ҳам вариантларимиз борлигини билардик. Балки Леода "Барселона" варианти туфайли бироз шубҳа бор эди, лекин охир-оқибат ҳамма ўз манзилини танлади ва унинг бу ерга келиши мен учун катализатор бўлганлиги ҳақиқат", - дея Бускетснинг сўзларини келтиради Marca.