Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Моуриньо «Реал»дан Вальвердени сотиб юборишни талаб қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ярим ҳимоячи Федерико Вальвердени жамоадан чиқариб юборишни хоҳламоқда.

Журналист Игнасио Санчес маълумотига кўра, португалиялик мутахассис уругвайлик футболчининг жамоа ичидаги хатти-ҳаракатлари бўйича жуда салбий ҳисоботлар олган. Унда айтилишича, Вальверде аввалги бош мураббий Хаби Алонсо билан жанжаллашган, жамоа аъзолари билан муносабатлари ҳам совуқ бўлган, шунингдек, бир қатор футболчилар уни таркибда кўришни хоҳламайди.

Шунингдек, жамоа ичкарисидаги норозиликнинг асосий омилларидан бири сифатида француз ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени билан бўлган можаро ҳам тилга олинган. Манбага кўра, Моуринью клуб раҳбариятидан Вальвердени сотиш бўйича чора кўришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил май ойида Вальверде ва Тчуамени ўртасида кескин низо юзага келиб, у ҳатто жанжалга айланган эди. Текширувдан сўнг ҳар икки футболчи жаримага тортилган ва кейинчалик мураббийлар штаби, клуб ҳамда мухлислардан узр сўраган.

Жозе Моуринью 11 июнь куни расман «Реал Мадрид» бош мураббийи этиб тайинланган. Унинг асосий вазифаларидан бири мавсумдаги омадсизликлардан сўнг жамоа кийим алмаштириш хонасида тартиб ўрнатиш ҳисобланади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:37, 16.06.2026.
Ўқилди: 1136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик