Италиянинг “Интер” ва Англиянинг “Вест Хэм” клублари раҳбарлари 24 ёшли ҳужумчи Жанлука Скамакканинг эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Sport Italia хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, “нерадзуррилар” футболчининг бўлажак шартнома борасидаги шахсий хоҳиш-истакларини аллақачон билиб олишган. Бу 2023 йил ёзги трансфер ойнаси охирида якунланиши мумкин.
Олдинроқ Италиянинг бошқа бир клуби "Рома" спортчи билан шартнома имзолашга яқинроқ экани ҳақида хабар берилганди.