Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Бухоро» 6 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг иккинчи даврасида муносиб иштирок этишни мақсад қилган «Бухоро» давралар оралиғида таркибни кучайтиришда давом этади.

Франи Икич. 1994 йил Хорватияда туғилган. Амплуаси — марказий ҳимоячи, бўйи 194 см. Фаолияти давомида «Задар» (Хорватия), «Копер» (Словения), «Сибалиа» (Хорватия), «Фузинар» (Словения), «Зелжезнисар» (Босния), «Гирмот» (Венгрия), «Валез»(Босния) каби жамоаларда тўп тепган.

Лука Кукич. 1996 йил Босния ва Герцоговина давлатида туғилган. Амплуаси — дарвозабон. Футболчилик фаолиятида Хорватия, Босния ва Польша жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Муҳаммаджон Раҳимов. 1998 йил Тожикистон давлатида туғилган. Ҳар иккала қанотда ҳаракатлана олади. Фаолияти давомида «Ҳосилот», «Истиқлол», «Ордабаси», «Насаф» каби жамолар шарафини ҳимоя қилган. Тожикистон миллий терма жамоаси сафида 45 та учрашувда майдонга тушган.

Диёр Ортиқбоев. 2003 йилда туғилган. “Пахтакор" академияси тарбияланувчиси, U-20 Осиё чемпиони. Марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимояда бирдек ҳаракатлана олади. Диёр ижара асосида жамоамизда ҳаракатланади.

Асилбек Қаюмов. 2002 йилда туғилган. Марказий ҳужумчи. "Турон" ва "Металлург" жамоларида тўп тепган.

Маҳмуд Жўрабоев. 2004 йилда туғилган. Хужумчи. «Насаф» академияси тарбияланувчиси. Ўзбекистон U-23 аъзоси. Жўрабоев мавсум охирига қадар ижара асосида "Бухоро" таркибида майдонга тушади.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 11:07, 21.07.2023.
Ўқилди: 1624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.