"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи ёзда жамоасини ўзгартириш эҳтимоли бор. Daily Mail хабарига кўра, Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби 29 ёшли ивуарлик футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt ҳозирда Байини 5 миллион еврога баҳолаган. Унинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача тузилган.