Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Маҳмуд Муродов «UFC Fight Night 224» жанглари олдидан тарозидан ўтди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг Лондон шаҳрида 22 июль тунида UFC Fight Night 224 мусобақаси ўтказилади.

Мазкур мусобақада ўзбекистонлик MMA жангчиси Маҳмуд Муродов ҳам иштирок этади. 21 июль куни турнир иштирокчилар тарозидан ўтди.

Ўрта вазн (-84 кг) тоифасида ҳаракат қиладиган Муродов 84,4 кг вазн қайд этди. Қоидаларга кўра, титул учун кечмайдиган беллашувларда жангчиларга дивизион вазн меъёридан 1 фунт (0,45 кг) ортиқча вазн қайд этишга рухсат берилади. Шу тариқа Муродов вазн меъёрни бажарган ҳисобланади. Унинг рақиби Брайан Барберена эса 83,9 кг қайд этган.

Асосий жанг оғир вазн тоифаси вакиллари Том Аспиналл ва Марчин Тибура ўртасида кечади.

Қуйида Асосий кард вакилларининг вазн ўлчаш маросимидаги натижалари билан танишинг:

Том Аспиналл (117 кг) – Марчин Тибура (111,6 кг)
Молли Маккенн (56,7 кг) – Юлия Столяренко (56,7 кг)
Натаниэл Вуд (66,2 кг) – Андре Фили (65,8 кг)
Андре Мунис (83,9 кг) – Пол Крейг (84,4 кг)
Жей Ҳерберт (70,3 кг) – Фарес Зиам (70,3 кг)
Лерон Mёрфи (66,2 кг) – Жош Кулибао (66,2 кг).

UFC Fight Night 224 турнири Ўзбекистон вақти билан 22 июль, шанба куни 21:00 да бошланади. Муродов мусобақанинг прелим кардида иштирок этади. Унинг иштирокидаги жанг 22:00 дан кейин ўтказилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:24, 21.07.2023.
Ўқилди: 2711 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик