37 ёшли ҳакам Марк Клаттенбург Англия чемпионатининг 11-тури ўйинларига тайинламади. Шундай филиб ушбу ҳакам қаторасига иккинчи марта ўйинларни бошқармаяпти.
Британия матбуотининг хабар беришича, Клаттенбург Англия ҳакамлар корпуси бошлиғи Майк Райли билан суҳбатда бўлган ва "Челси" клуби томонидан қўйилган айбловларга жавоб беришга тайёрланиш учун унга вақт кераклигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Клаттенбург "Манчестер Юнайтед"-"Челси" учрашувини бошқарган ва "кўклар"нинг икки ўйинчисини майдонан четлатиб, Эрнандеснинг офсайддан урилган ғалаба тўпини ҳисоблаган эди. Ўйиндан сўнг "Челси" вакиллари ҳакамнинг ҳимоячи Жон Оби Микельга нисбатан ирқчилик оҳангидаги сўзларни ишлатганликда айблаган эдилар.