«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А сериясининг бошқа клуби — «Кальяри»га ўтишга яқин турибди.
Римликлар 28 ёшли футболчини яна ижарага берадиган бўлишди. «Кальяри» бир мавсум давомида ўзбекистонлик форварднинг хизматидан фойдаланади. Агар ҳужумчи жамоада яхши таассурот қолдирса, улар кейинги йилнинг ёзида Элдорнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишади.
"Corriere dello Sport" хабар тарқатишича, Шомуродов шахсий шартнома борасида «Кальяри» билан келишувга эришиб бўлган.
«Рома» ва «Кальяри» ўртасида музокара эса якуний паллага кирди. Шомуродовнинг трансфери шу кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.