Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

"Нефтчи" Тожикистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида навбатдаги ўртоқлик учрашувини Тожикистоннинг "Эсхата" клубига қарши ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, мураббий бугун барча футболчилар учун нимага қодир эканликларини намойиш этиш учун имконият яратиб берди. Биринчи бўлимда ҳаракатланган футболчилар ўрнига, иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ алмаштирилди.

Учрашувда ҳисобни фарғоналиклар очиб беришди. Бу вазиятда жамоага яқинда келиб қўшилган грузиялик ҳужумчи Георгий Никабадзе бурчакдан оширилган тўпга эгалик қилиб боши билан зарба йўллади ва дарвозани ишғол этди 1:0.Мазкур ҳисоб танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган футболчилар анча фаол ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб, меҳмонлар дарвозасига анча-мунча хавф солиб, кетма-кет учта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган "Нефтчи" якунда йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

Ҳалқаро ўртоқлик учрашуви

"Нефтчи" - "Эсхата" 4:0

21 июль "Нефтчи" СК стадиони

Голлар: Георгий Ниаабадзе, 5'(1:0), автогол, 50'(2:0),Иззатилла Абдуллаев, 58'(3:0), Иззатилла Абдуллаев, 68'(4:0)

Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 56

Амалга оширилмаган пенальти: Ғуломхайдар Ғуломов 78

"Нефтчи" биринчи бўлим: 45.Акбар Тўраев, 3. Нодирхон Неьматхонов,  26.Алексей Ларин,  4. Антон Кривченко, 7.Умар Адхамзода, 19.Мирзохид Ғофуров. 23.ДиёрТуропов,  5.Эдуард Эмсис, 8.Шароф Мухиддинов, 35.Вахиб Тара, 22 Георгий Никабидзе.

"Нефтчи" иккинчи бўлим: 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 11.Иззатилла Абдуллаев, 10.Суннатилло Абдулажонов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 24.Ғуломхайдар Ғуломов, 9.Улуғбек Хошимов, 70.Аббос Ғуломлар.

Бош мураббий:  Виталий Левченко

"Эсхата": 93.Владислав Шевченко, 19.Хусейн Нурматов, 14.Ойбек Абдуғаффоров, 15.Роман Хибаба, 10.Сайёд Ковусшох, 20.Олим Каримов, 17.Иброҳим Эшонхонов, 5.Сиявуш Асроров, 7.Шахзод Мамуржонов, 18.Далер Имомназаров, 22.Санжар Ризқибоев,

Захира: 16.Мўминжон Гадойбоев, 29.Муҳаммад Рустамов, 21.Абдураҳмон Узақов, 8.Рустам Сабуров, 72.Мубин Мўминов, 81.Хожи Абдумамонов, 11.Бахтиёр Зарипов

Бош мураббий: Игорь Суров

Киритилди: 22:23, 21.07.2023.
Ўқилди: 2439 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5127]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3961]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3156]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3063]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2864]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2804]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2282]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2230]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2217]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик