"Барселона" янги мавсум учун сардорларини эълон қилди.
Биринчи сардор 2006 йилдан бери клуб шарафини ҳимоя қилиб келаётган ҳимоячи Серхи Роберто бўлади. Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген вице-сардор бўлади.
Яна иккита алоҳида мақомга эга бўлган футболчи - ҳимоячи Рональд Араухо ва ярим ҳимоячи Френки де Йонг. Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, футболчилар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра уларга сардорлик тайинланган.