"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоячи Жоау Канселунинг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.
"Канселу биз билан қолади. Илгари у жамоага жуда кўп фойда келтирган. "Бавария"да ижарадан сўнг у қайтиб келди ва жамоанинг бир қисмига айланди.
Вақт ҳаммасини кўрсатади", - дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Футболчи 2022/23 йилги мавсумни ижара асосида "Бавария"да ўтказган. Келишув якунида мюнхенликлар сотиб олиш вариантини фаоллаштирмасликка қарор қилишди.
29 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум “Бавария” сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.