"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппега Европанинг кўплаб топ-клублари қизиқиш билдирмоқда, бироқ франциялик футболчининг ўзи кейинги клуби борасида якуний танловни амалга оширди. The Telegraph хабарига кўра, ҳужумчи фақат "Реал Мадрид"га ўтмоқчи.
Мбаппе "қироллик клуби" унинг учун катта пул тўлашга тайёр эмаслигини тушунади, чунки унинг шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Килиан келаси мавсум охиригача "ПСЖ"да қолиб, кейин текинга "Реал"га ўтиш ниятида.