Бироз олдин "Зальцбург" ҳужумчиси Ноа Окафор аллақачон "Милан" лагерида тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Собиқ ҳужумчи Эрнан Креспо ушбу трансферга ижобий муносабат билдирмади.
"Мен уни жуда яхши биламан, бир қанча ўйинларини кузатдим. У ҳужумда кўп ҳаракат қилиши, марказда ҳам ўзини яхши тутиши мумкин.
Бироқ мухлисларга айтмоқчиманки, ундан кўп нарса кутиб юборманг. У классик ҳужумчи эмас, унинг қонида кўп гол уриш қобилияти йўқ", – деди Креспо.